Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси (парламенти) кўпчилик овоз билан Президент Юн Сек Ёлга Бош вазир Хан Деок Суни ишдан бўшатиш ҳақидаги расмий илтимосномани топширди.
Президент сўровни рад этиши кутилмоқда. Бош вазирни ишдан бўшатиш таклифига 175 депутат овоз берди, 116 нафари қарши чиқди, тўрт киши бетараф қолди. Парламент биринчи марта бош вазирга нисбатан бундай қарорни қабул қилмоқда.
Мухолифатдаги Тобуро демократик партияси парламентдаги 298 ўриндан 168 тасини назорат қилади. У бу таклифни 18 сентябрь куни, прокурорлар Тобуро етакчиси Ли Чже Мённи коррупцияда айбланиб, ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраганидан бир неча соат ўтиб берди. Ҳибсга олиш масаласи суд томонидан кўриб чиқилади. 31 август куни Тобуро раҳбари очлик эълон қилди, 18 сентябрь куни аҳволи ёмонлашгани сабабли касалхонага ётқизилди.


