1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди

Терговчилар президентни Коррупция бўйича тергов бюросига олиб борган.

Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди

 

Жанубий Кореяда терговчилар иккинчи уринишда президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олди. Бу ҳақида "ББС" нашри хабар бермоқда. Ҳокимиятдан четлатилган президентни ҳибсга олишга биринчи уриниш 3 январь куни содир бўлганди. Бироқ ўшанда Юн Сок Ёлнинг қўриқчилари полиция ҳибсга олишига қаршилик қилган. 15 январь куни эса узоқ давом этган қарама-қаршиликдан сўнг, терговчилар президентни Коррупция бўйича тергов бюросига олиб боришга муваффақ бўлди.

 

Юн Сок Ёл ушлангунга қадар видеомурожаат эълон қилиб, ҳибсга олишни "ноқонуний" деб билиши, аммо қон тўкилишининг олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтган.

 

Декабрь ойи бошида Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниб кўрди, шундан сўнг парламент уни исён кўтаришга уринганликда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика