1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Жанубий Корея Россияга қарши санкциялар жорий қилмоқчи

Бунга Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув сабаб бўлди.

Жанубий Корея Россияга қарши санкциялар жорий қилмоқчи

 

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Пак Жин Владимир Путин ва Ким Чен Иннинг яқинда бўлиб ўтган учрашуви фонида Сеул Россияга қарши бир томонлама санкциялар жорий қилиши мумкинлигини айтди. Таъкидланишича, мазкур учрашув Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик борасида хавотир уйғотган. 

 

“Шимолий Кореянинг Россия билан қурол савдосига оид ҳар қандай келишуви Корея яриморолида хавфсизлик ва тинчликка жиддий таҳдид бўлади”, деди Пак Жин.

 

Шимолий Корея ва Россияга қарши бир томонлама санкцияларни қайта кўриб чиқишига келсак, Пак ҳукумат бу давлатларга босим ўтказиш учун барча чораларни ишга солишини айтди.

 

Пакнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, қурол савдоси БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга қарши резолюцияларини бузиш ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика