1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Кореяда ит гўштини ейиш тақиқланди - фермаларнинг 70 фоизи ёпилди

Расмийларнинг фикрича ит гўшти истеъмол қилиш “авлодлар муаммоси”га айланмоқда.

Жанубий Кореяда ит гўштини ейиш тақиқланди - фермаларнинг 70 фоизи ёпилди

Жанубий Корея ҳукумати томонидан итларни инсон истеъмоли учун боқиш ва сўйишга тақиқ жорий этилгандан сўнг, мамлакатдаги мазкур соҳа тез суръатларда қисқариб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги бир йил ичида 1500 дан ортиқ фермаларнинг қарийб 70 фоизи фаолиятини тўхтатган.

 

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, ёпилган хўжаликларда 350 мингдан зиёд ит боқилган бўлиб, бу умумий чорва сонининг асосий қисмини ташкил этади. Умумий ҳисобда эса мамлакат бўйлаб 470 мингга яқин ит гўшт учун боқилган.

 

Вазирлик вакиллари сўйиш жойларининг ёпилиш суръатлари кутилганидан юқори эканини қайд этар экан, бунга аҳолининг онгида юз бераётган ўзгаришлар ва авлодлар орасидаги қарашлар фарқи сабаб бўлаётганини таъкидламоқда. Шунингдек, ҳукумат фермерларга фаолиятни бошқа соҳаларга йўналтириш учун субсидия ажратиб, рағбатлантириш чораларини ҳам кўрмоқда.

 

Прогнозларга кўра, йил охиригача ит гўшти етиштириш билан шуғулланувчи хўжаликларнинг 75 фоизи бутунлай ёпилиши кутилмоқда.

 

Янги қонунга мувофиқ, 2027-йилдан бошлаб тақиқни бузганларга икки йилгача қамоқ жазоси ёки 30 миллион вонгача (20 минг АҚШ долларидан ортиқ) жарима қўлланилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика