1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Кореяда контейнерда сақланган чақалоқ жасади топилди

Унинг ота-онаси нега бундай қилгани номаълум.

Жанубий Кореяда контейнерда сақланган чақалоқ жасади топилди

 

Жанубий Кореянинг Пучхон шаҳрида яшовчи оила 3 йил олдин фарзандли бўлган. Аммо узоқ вақт давомида чақалоқнинг тақдири номаълумлигича қолган.

 

Ниҳоят, шифокорлар ва полиция хавотирга туша бошлади. Бола бирорта мактабгача таълим муассасасида рўйхатга олинмаган, шунча йил давомида у бирорта тиббий кўрикдан ҳам ўтмаган.

 

Полиция ота-онани болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни бузгани учун қўлга олди. Уларнинг уйи тинтув қилинганида эса даҳшатли топилма аниқланди.

 

Бола жасади кимчи сақланадиган пластик контейнер ичидан чиқди.

 

Кейинроқ аниқланишича, бола 15 ойлигида вафот этган ва ҳозиргача контейнерда сақлаб келинган.

 

Энди полиция ўлим сабабларини ва ота-она нега жасадни қарийб 2 йилдан бери сақлаб келганини аниқлаши керак.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика