Филиппиннинг Себу шаҳридан Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига учаётган Jeju Air самолёти йўловчиси парвоз вақтида самолёт эшикларини очишга уринди.
Korea Times маълумотларига кўра, бортида 180 га яқин йўловчи бўлган Boeing 737 самолёти йўловчиси ҳавога кўтарилганидан тахминан бир соат ўтгач, ўзини ғалати тута бошлаган ва стюардессаларга кўкрак қафасидаги босимдан шикоят қилган. Шундан сўнг парвоз экипажи ҳамда йўловчилар ундан авариявий чиқиш жойи ёнидаги ўриндиққа ўтишни сўраган, бироқ эркак чиқиш томонга югуриб бориб, самолёт эшикларини очишга уринган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак «эшикларни очаман ва ҳаммани ўлдираман», деб бақирган. Натижада борт кузатувчилари ва бошқа йўловчилар эркакни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Самолёт қўнгач, қоидабузар полицияга топширилган.


