Жанубий Корея ҳарбийлари ракета машғулотлари чоғида учирмоқчи бўлган “Xyumoo-2” баллистик ракетаси мамлакат шарқидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига қулаб тушди.
Ракета ерга тегиб, портлаган. Бу эса Гангнеунг аҳолисида ваҳима уйғотди. Одамлар буни КХДР томонидан қилинган ҳужум деб ўйлашган. Шу билан бирга, ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти бир неча соат давомида воқеа ҳақида изоҳ бермади.
Кейинроқ Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлиги, фуқаролик объектларига зарар етмаганини маълум қилди. Ҳарбийлар, шунингдек, ҳодиса сабабларини ўрганаётганини айтди.


