1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними 1 йил 8 ойга қамалди

Собиқ биринчи хоним коррупцияга қарши қонунни бузганликда айбдор деб топилган.

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними 1 йил 8 ойга қамалди

 

Жанубий Кореяда суд собиқ биринчи хоним Ким Гон Хига коррупция иши бўйича 1 йил 8 ой (20 ой) муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Бу ҳақда YTN телеканали хабар берди.

 

Суд қарорига кўра, махсус прокуратура томонидан илгари сурилган учта асосий айбловдан иккитаси бўйича Ким Гон Хи оқланган. Жумладан, автомобиль сотувчи компанияси акциялари нархини манипуляция қилиш орқали 810 миллион вон миқдорида ноқонуний даромад олиш ҳамда сиёсий кампанияларни ноқонуний молиялаштириш бўйича айбловлар етарли далиллар билан тасдиқланмаган.

 

Шу билан бирга, суд коррупцияга қарши қонунчиликни бузиш бўйича учинчи айбловни асосли деб топиб, собиқ биринчи хонимни айбдор деб эълон қилди. Расмий баёнотда мазкур қонунбузарликнинг аниқ тафсилотлари ошкор этилмаган.

 

Маълумот учун, аввалроқ Сеул суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга тўсқинлик қилгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этган. У ҳозирда яна бир нечта жиноят ишлари бўйича тергов қилинмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика