1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЖАРда сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Тошқин кучли ёмғир ёғиши натижасида юзага келган

ЖАРда сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

 

Жанубий Африка Республикаси шарқидаги Дурбан шаҳрида сув тошқини натижасида 306 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан хабар берди.

 

Сўнгги 60 йилдаги энг кучли ёмғир ёғиши натижасида Дурбан ва унинг атрофида кўприклар ва йўллар бузилган. Поездлар ҳаракати тўҳтаган. 6000 дан ортиқ уй шикастланган. Бўрон туфайли Африканинг энг муҳим порти ёпилган.

 

Синоптик Дипуо Тавана маълумотларига кўра, Жанубий Африканинг КваЗулу-Натал провинциясининг айрим қисмларида сўнгги 48 соат ичида 450 мм дан ортиқ ёмғир ёғди. Бу Дурбандаги йиллик ёғингарчиликнинг деярли ярми ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖАРда йўловчилар билан тўла автобус ёниб кетгани маълум қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика