1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жавоҳир Синдаровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди

Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчи Президент совғаси - 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

Жавоҳир Синдаровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, жаҳон миқёсида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани, Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбековичга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди.

 

Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчимиз Президент совғаси - 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика