1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

ЖЧ-2026 чипталари бўйича ариза топшириш бошланди

Ариза топшириш муддати 13 январгача давом этади ва чипталар эгалари февраль ойида тасодифий танлов орқали аниқланади.

ЖЧ-2026 чипталари бўйича ариза топшириш бошланди

 

11 декабрдан футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати учрашувларига чипталар сотувининг навбатдаги — тасодифий танлов босқичи бошланди. Ушбу босқичда чиптага эга бўлишни истовчилар FIFA'нинг расмий платформаси орқали ариза топшириши керак бўлади.

 

Ўзбекистон миллий жамоаси мухлислари ариза шаклини тўлдириш жараёнида “My Team Uzbekistan” бўлимини танлаб, ўзбекистонга ажратилган секторлар бўйича чипта сўрови юбориши мумкин.

 

Ариза топшириш муддати 2026 йил 13 январгача давом этади. Чипталар эгалари FIFA томонидан 2026 йил февраль ойида тасодифий танлов орқали аниқланади. Танловдан ўтган аризаларнинг тўловлари аризада кўрсатилган карта маълумотлари асосида автоматик тарзда амалга оширилади.

 

FIFA таъкидлашича, айни пайтда чипталар нархи белгиланмаган. Нархлар ариза топшириш босқичи якунлангач — 13 январь куни, ҳар бир учрашувга бўлган талаб аниқ бўлгандан сўнг эълон қилинади. Шунингдек, нархларни аниқлашда иштирокчи жамоалар, стадион жойлашуви, учрашувнинг санаси ва бошланиш вақти каби омиллар ҳам инобатга олинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика