1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жек Ма 3 йил деганда Хитойга қайтди

Миллиардер 2020 йилда мамлакатни тарк этганди. Бунга ҳукумат билан муносабати ёмонлашгани сабаб бўлган.

Жек Ма 3 йил деганда Хитойга қайтди

 

Alibaba асосчиси Жек Ма 3 йил ичида илк марта Хитойга келди. Бу ҳақда South China Morning Post  хабар берди.

 

27 март куни тадбиркор Ханчжоуда ўзи асос солган мактабга ташриф буюрган. Бу ерда у мактаб жамоаси билан учрашган. Улар билан таълим масалалари ва таълимда ChatGPT чат-ботидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

 

2013 йилда Жек Ма Alibaba бош директори лавозимини тарк этган. 2019 йилда эса компания бошқаруви раислигидан кетган. Бундан олдин Bloomberg агентлиги миллиардер Хитойга қайтишни рад этгани тўғрисида хабар тарқатганди.

 

Жаноб Манинг ХХР ҳукумати билан муносабати 2020 йилда ёмонлашган. Шундан кейин у мамлакатни тарк этган. Миллиардерга босим ортида шахсан Си Цзиньпин тургани айтилади.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика