Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган саммит иштирокчилари биринчи кунги маслаҳатлашувлардан сўнг икки масала бўйича келишувга эришди. Украинадаги вазият бўйича музокараларнинг барча иштирокчилари мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети ҳамда БМТ Низомининг устунлиги ҳурмат қилиниши ҳар қандай тинчлик битимининг асоси бўлиши керак деб ҳисоблайди. Иштирокчилар Киев таклиф қилган Украинадаги можарони ҳал қилиш режасини муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳлар тузишга ҳам келишиб олган. Айни пайтда давлат раҳбарларининг учрашуви вақтини белгилаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Учрашув йил охиригача бўлиб ўтиши мумкин.