1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Жиддада Судандаги можаро томонлари ўртасида музокара бошланди

Жараёнда АҚШ ва Саудия Арабистони воситачи.

Жиддада Судандаги можаро томонлари ўртасида музокара бошланди

 

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Судан армияси ва ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланади.

 

АҚШ ва Саудия Арабистони қўшма баёнотда бошланган музокараларни олқишлашди ва урушни бостириш учун доимий глобал ёрдамга чақиришди.

 

“Саудия Арабистони Қироллиги ва Қўшма Штатлар иккала томонни Судан халқи ва унинг манфаатларини ҳисобга олишга ҳамда ўт очишни тўхтатиш ва можарога барҳам бериш бўйича музокараларда фаол иштирок этишга чақиради”, — дейилади баёнотда.

 

Суданнинг амалдаги раҳбари, мунтазам армияга раҳбарлик қилаётган Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ва унинг ўринбосари ҳамда уларнинг рақиби Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига (РСФ) қўмондонлик қилган Муҳаммад Ҳамдан Дагло ўртасидаги қарийб уч ҳафталик жангларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди.

 

15 апрель куни бошланган жанглардан буён бир нечта сулҳга эришилди, бироқ ҳеч ким унга риоя қилмади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика