1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жиноят содир этган чет элликларга Россияга кириш умрбод тақиқланиши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, ҳар қандай жиноят учун судланган чет эл фуқаролари яшаш учун рухсатнома ёки Россия фуқаролигини ололмайди.

Жиноят содир этган чет элликларга Россияга кириш умрбод тақиқланиши мумкин

 

Россияда судланганлик ҳолати мавжуд бўлган чет эл фуқаролари учун миграция қоидаларини кескинлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ведомости нашри хабар берди.

 

Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ҳукумат комиссияси томонидан маъқулланди. Таклиф этилаётган ўзгаришларга мувофиқ, олиб ташланмаган ёки бекор қилинмаган судланганлик ёзувига эга бўлган чет элликлар яшаш учун рухсатнома ёки Россия фуқаролигини ололмайди.

 

Эндиликда нафақат оғир ёки қасддан содир этилган жиноятлар, балки ҳар қандай жиноят учун судланганлик автоматик равишда рад этиш асосига айланади.

 

Ҳуқуқшунослар янги қоидаларни Россияда жорий этилаётган энг қатъий “миграция фильтри” сифатида баҳоламоқда. Қайд этилишича, мазкур чоралар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан асослантирилмоқда. 2024 йилда мигрантлар томонидан содир этилган кичик ва ўрта даражадаги жиноятлар сони деярли икки баравар ошган.

 

Депутатлар оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган чет элликлар учун Россияга киришни умрбод тақиқлашни, ҳатто судланганлик муддати олиб ташланган бўлса ҳам, жорий этишни таклиф қилмоқда. Ташаббус муаллифларига кўра, бундай чора мигрантлар орасида жиноятчиликни камайтиришга ва Россия фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика