1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларида президент мактаблари тажрибаси жорий этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири бир қатор таклифларни илгари сурди

Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларида президент мактаблари тажрибаси жорий этилади

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар бериушича, Жиззах вилоятида таълим соҳасини янада ривожлантириш ва янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

 

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятини республика бўйича намунали ҳудудга айлантириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.

 

Жумладан:

 

  • вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан, жами 13 та туманда иккинчи тил ва касбга ўргатишни жорий этиш,

  • мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этишга эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғчалар ташкил этиш,

  • мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабдан ташқари таълимни сифатли ташкил этиш,

  • Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасини вилоятдаги умумтаълим мактабларига олиб кириш борасида таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

 

Қайд этилишича, бунда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал туманларининг 9 та мактабда ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) таълим жараёнлари жорий этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика