1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда 60 ёшли оғуфуруш ушланди

Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззахда 60 ёшли оғуфуруш ушланди

 

Шароф Рашидов туманида яшовчи 60 ёшли М.Б. шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога бир дона гугурт қутисига солинган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик моддасини 600.000 сўм пул эвазига ўтказаётган вақтида Жиззахда вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Фуқаро М.Б. тинтув қилинганда унинг эгнида бўлган қора рангли нимчасининг чап чўнтагидан дафтар қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик мавжудлиги аниқланиб, ўсимликлар текшириб кўришлик учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

 

Гугурт қутиси ҳамда бир дона дафтар қоғозига ўралган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик моддалари кимёвий экспертиза томонидан текширилганида таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда «МАРИХУАНА» эканлиги ва уларнинг соф оғирлиги 2.43 граммга тенг эканлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Муножат Валиева

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика