1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди

Ҳодиса оқибатида йўловчиларга жиддий жароҳат етмаган.

Жиззахда автобус йўл тозаловчи машина билан тўқнашди

 

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ва йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Қайд этилишича, ҳолат 30 январ куни соат 13:30 атрофида вилоят ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1000 километрида содир бўлган.

 

Самарқанддан Тошкент томон ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдиндаги кетаётган йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситасининг орқасидан бориб урган.

 

"Кўрганимдаёқ ўнгга бурилдим. Бўлган иш шу. Тезлигим 70−80 эди чамаси", — деди автобус ҳайдовчиси. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчиларга ҳам, автобус йўловчиларига ҳам жиддий жароҳат етмаган. Фақат уч нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика