1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда банк ходими кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни талон-тарож қилди

Банк ходими бошқа бир фуқаронинг номига кредит олиб ўзлаштириб юборган ҳамда кредит қарздорлигини сўндириш учун қабул қилинган пулларни кассага топширмасдан ишлатиб юборган

Жиззахда банк ходими кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни талон-тарож қилди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Жиззах вилояти Янгиобод туманида мижозларнинг кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни ўзлаштирган собиқ етакчи мутахассис аниқланди.

 

Қайд этилишича, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Янгиобод филиалининг кредитлаш бўлими собиқ етакчи мутахассиси Н.Қ. фуқаро М.Б.ning номига 20 миллион сўм кредит олиб ўзлаштиргани, шунингдек, банк мижозлари Ш.Н. ва М.О.dan кредит қарздорлигини сўндириш учун қабул қилган жами 61,4 миллион сўм нақд пулларини банк кассасига топширмасдан талон-торож қилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика