1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда боғча директори тунда ўлдириб кетилди

Жиноят унинг маҳалладоши томонидан содир этилган.

Жиззахда боғча директори тунда ўлдириб кетилди

 

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида боғча директори пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Аниқланишича, 5 август куни соат 02:30 да Фориш тумани Дўстлик маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.Х. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан олиб келинган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан унинг биологик ўлими қайд этилган.

 

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.Х.га 5 август куни соат 00:30 да унинг маҳалладоши — 1989 йилда туғилган О.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан тана қисмига икки марта зарба берганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3- қисми “Д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика