Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 15 июль куни соат 06:45 ларда, Шароф Рашидов туманида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Lacettiʼни бошқариб бораётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobaltʼнинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб ЙТҲ содир қилган.
Оқибатда Lacetti ва Cobalt ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу транспорт воситаларида бўлган 3 нафар йўловчилар ҳам оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Sh.Rashidov тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


