1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Жиззахда фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди

Улар фарзандини 3 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.

Жиззахда фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди

 

Жиззахда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди. Аниқланишича, фуқаро ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб вояга етмаган 2021 йилда туғилган фарзандини 3 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

 

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида судланувчи эр-хотинга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

 

Унга кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судланувчи аёлга эса ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика