1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда ҳарбий хизматдаги йигит вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув бошланган.

Жиззахда ҳарбий хизматдаги йигит вафот этди

 

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида муддатли ҳарбий хизматчининг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Миллий гвардия ахборот хизмати муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган оддий аскар Т.О. жорий йилнинг 6 июнь куни тиббиёт бўлими фельшдерига ошқозонида оғриқ борлиги билан мурожаат қилган.  

 

Бошқарма тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан оддий аскар Т.О .7 июнь куни   Самарқанд ҳарбий госпиталига  олиб  борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган ва  мутахассис-терапевт врачнинг “Сурункали гастродуодинит қўзиш даври” ташхиси билан  терапия бўлимига станционар даволаниш учун ётқизилган.

 

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 14:00 да муддатли ҳарбий хизматчи Т.О.нинг соғлиғи ёмонлашиб, Самарқанд ҳарбий госпиталида  вафот этган.

 

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Т.О.да “Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” сабабли тўсатдан ўлим ҳолати қайд этилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика