Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида қоидабузарликларни қайд этувчи камера техник носозлик сабаб Nexia автомобилига жарима қўллагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят ИИБ ЙҲХБ муносабат билдирди.
Жиззах шаҳар И.Каримов шоҳкўчасидаги чорраҳада “Микройўл” МЧЖ томонидан ўрнатилган камера Nexia русумли транспорт воситаси энг юқори ҳаракатланиш тезлиги 60 км бўлган жойда 157 км тезликда ҳаракатланганлиги ҳолатини қоидабузарлик сифатида қайд этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қоидабузарликларни қайд этиш учун мўлжалланган камера айрим техник сабабларга кўра транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини нотўғри қайд этган. Ушбу қоидабузарлик бўйича чиқарилган қарорни бекор қилиши юзасидан “Микройўл” МЧЖ томонидан хат тақдим этилган ва Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ушбу қоидабузарлик юзасидан чиқарилган қарор бекор қилинган.


