1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда каналдан чақалоқ жасади топилди

Ҳозирда ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззахда каналдан чақалоқ жасади топилди

 

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳақидаги хабар юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди. 

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 июнь куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида чақалоқ ўлик ҳолатда туғилганлиги маълум қилинган. 

 

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган, дейилади расмий хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика