Қарздор корхонага тегишли икки нафар автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги суд қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, ундирувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни тақозо этади.
Шу асосда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига суднинг қарздор корхона ҳисобидан солиқ қарздорлиги ҳамда ундирувчилар фойдасига маблағ ундириш тўғрисидаги ижро варақалари келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари асосида давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздор корхонага тегишли барча кўчмас мулклар ҳамда автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ ўрнатилди.
Ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида корхонага тегишли «Nexia-2» ва «Damas» русумли автотранспорт воситалари қарздорлик эвазига хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.


