Жиззах вилоятида қарздорлик муаммосига қарши кураш доирасида Мажбурий ижро бюроси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда автотранспорт воситаларини қидириш бўйича рейд тадбирларини амалга оширмоқда. Рейдлар Жиззах шаҳар ва туманларининг марказий кўчаларида ташкил этилган бўлиб, уларда махсус ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда.
Мазкур тадбирларнинг натижалари ҳам кўзга ташланмоқда. Йил бошидан буён 1151 та автотранспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан 972 таси қидирувда бўлганлиги аниқланган.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад - қарздорларнинг жавобгарликдан қочишига йўл қўймаслик, уларнинг мулки ҳисобидан қарздорликларни ундириш ва қонун устуворлигини таъминлашдир.


