1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда танишга берилган қарз МИБ орқали қайтарилди

Фуқаро танишига 87 млн бериб, уни қайтариб ололмаган. Шундан сўнг судга мурожаат қилган.

Жиззахда танишга берилган қарз МИБ орқали қайтарилди

Бугунги кунда қарз олиш-бериш масаласи жуда нозик ҳолатга айланиб қолди. Сабаби, ишониб пул берасан, аммо қайтариш вақти келганда қарздор турли баҳоналар билан жавобгарликдан қочади.

 

Ғаллаорол туманида ҳам шундай ҳолат кузатилди. Танишининг ваъдаларига ишониб, 87 миллион сўм пул берган фуқаронинг сўнгги умиди Мажбурий ижро бюроси бўлди.

 

Суднинг фуқаро М.Қ. ҳисобидан ундирувчи фойдасига жами 87 миллион сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол тумани бўлимига келиб тушди. Мазкур ижро ҳужжатлари асосида давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилди.

 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро М.Қ.дан нақд 35 миллион сўм қарз ундирилиб, ундирувчига топширилди. Қолган қарздорлик юзасидан ижро ҳаракатлари ҳозирда давом эттирилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика