1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Жиззахдаги сел оқибатида юқумли касалликлар тарқалиши мумкин

Жиззахдаги сел қабристоннинг ярмини оқизиб кетди, юқумли касалликлар тарқалишига қарши чоралар кўрилмоқда.

Жиззахдаги сел оқибатида юқумли касалликлар тарқалиши мумкин

 

 

Жиззах вилояти Эгизбулоқ маҳалласига келган сел 70 дан ортиқ қабрни оқизиб кетган. СЭС ходимлари аҳоли орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув ва тупроқ намуналарини олишди ҳамда аҳолига дори ва антисептик воситалари тарқатди.

 

Фориш туманидаги тепаликлар орасидан келган сел биринчи бўлиб Бойқўчқор ота қабристонига урилган. Бунинг натижасида қабристондаги 70 дан ортиқ қабрлар ювилиб кетган.

 

Қабристон гўркови Шароб Йўлдошевнинг сўзларига кўра, қабристонга номи берилган Бойқўчқор ота кўмилганига 200 йилдан зиёдроқ вақт ўтган, у инсоннинг бўйи 2 метрдан узунроқ бўлган, сел ушбу қабрни ҳам оқизиб кетган.

 

«Бу мурдаларни қаёққа олиб кетганини билмаймиз, қабристонга тегишли янги бинони ярмини, эски қабрларни ҳам олиб кетган. Пандемия вақтида қанақа касалликлар тарқалди, уларни ҳаммаси шу ерга қўйилган. Ўшаларни ҳаммасини таги билан олиб чиқиб кетиб, аҳоли яшаш жойларига уриб юборди. Тўрт кўчанинг ҳовлисига кирган, кейин трассага чиқиб кетган. Қанча мол ўтлайди, қанча одам юради, бу ерларни тозалаш учун СЭС бор кучини ташлаш керак», — деди Шароб Йўлдошев.

 

Олинган намуналар жавоби 3 кундан 1 ҳафтагача бўлган муддатда чиқади. Агар сув намуналарида биронта инфекция аниқлангудек бўлса, профилактик тадбирлар амалга оширилади. Кейинчfлик ҳам текширувлар ўтказилиб турилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика