Дунё
|
07 Октябр 14:37
200
Дунё
|
07.10.2021, 14:37
200

Жо Байденнинг рейтинги 38 фоизга тушиб кетди

АҚШ Президенти Жо Байденнинг рейтинги 38 фоизга тушиб кетди. Бу Оқ уй раҳбарлари орасидаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда “UsaToday” нашри Куиннипек университети томонидан ўтказилган сўровномага асосланаиб эълон қилди.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, америкаликларнинг 38 фоизи Байден фаолиятига ижобий, 53 фоизи салбий баҳо берган. Нашрнинг эслатиб ўтишича, уч ҳафта олдин бу кўрсаткичлар мос равишда 42 ва 50 фоизни ташкил қилганди.

 

Янги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, сўралган республикачиларнинг 94 фоизи, демократларнинг эса атиги 10 фоизи Америка раҳбари сиёсатини маъқулламайди. Бундан ташқари, респондентларнинг 67 фоизи президентнинг АҚШнинг жанубий чегарасидаги мигрантлар масаласидаги ҳаракатларидан мамнун эмас, 23 фоизи бу борада ижобий жавоб берган.

 

Афғонистон масаласи Байден учун ҳаммон муаммо бўлиб қолмоқда. Фақат 28 фоиз респондентлар Оқ уйнинг бу йўналишдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. 50 фоиз иштирокчилар мамлакатда маълум кучларни қолдириши керак эди, деб ҳисоблайди. 15 фоизи армия умуман олиб кетилмаслиги керак эди, деган фикрда. Америкаликларнинг 72 фоизи иқтисодиётнинг аҳволидан у ёки бу даражада норози.

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида Байденнинг рейтинги америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан чиқиб кетиши ва республикани “Толибон” томонидан босиб олиниши туфайли тушиб кетди.

 

 

Насиба Тўхтаева