1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жорий йилда 7 та электр станцияси ишга туширилади

Уларнинг умумий қуввати 2910,6 МВт бўлиши айтилмоқда.

Жорий йилда 7 та электр станцияси ишга туширилади

 

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан:

 

  • Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;
     
  • Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;
     
  • Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
     
  • Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
     
  • Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган.
     
  • Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.
     
  • Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.

 

Маълумот учун, 2022 йилда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика