1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси қандай бўлган?

Ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари 3 та давлат билан қайд этилди.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси қандай бўлган?

 

2022 йилнинг янарь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 40 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келди.

 

Шу билан бирга, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 фоизга ошиб, бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 3,2 фоизга камайди, 60 фоизни ташкил этди.

 

Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-ноябрь ҳолатига кўра 28 фоизга ўсиб, 18 миллиард долларни ташкил этди. Шундан экспорт – 46,2 фоизга ўсиб, 7,1 миллиард долларимпорт эса – 18,4 фоизга ўсиб, 10,9 миллиард доллар қийматида қайд этилди.

 

МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (46,3%), Қозоғистон (23,3%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6,2%) давлатлари билан қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика