Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги бир ой ичида дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 80 фоизга ошганини маълум қилди. Маълумотларга кўрта, 10 июлдан 6 августга қадар дунёда 1,5 миллионга яқин одам коронавирус инфекциясига чалинган, 2,5 мингдан ортиқ киши эса вафот этган.
Ташкилот мамлакатларни касаллик ҳақида эрта огоҳлантириш тизимини қўллашга ва юқори хавфли гуруҳларни кучайтирувчи доза билан эмлашни таъминлашга чақирди. Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, 5 май куни эълон қилинган фавқулодда ҳолат тугаганига қарамай, Covid-19 ҳалигача «асосий таҳдид бўлиб қолмоқда».
Шунингдек, ЖССТ коронавирус омикрон штаммининг янги EG.5 «Eris» варианти дунё бўйлаб тез тарқалаётганини маълум қилди. Ўзининг ўсиш афзаллиги ва иммунитетдан қочиш хусусиятлари туфайли EG.5 касалланиш даражасини ошириши ва баъзи мамлакатларда ёки ҳатто бутун дунёда доминант бўлиши мумкин, дейди экспертлар.


