1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

ЖССТ: ОИВга чалинган болаларнинг фақатгина ярми муолажа олмоқда

Пандемия туфайли  ОИВ ва ОИТСга қарши курашни оғирлашгани маълум бўлди.

ЖССТ: ОИВга чалинган болаларнинг фақатгина ярми муолажа олмоқда

 

ОИВ билан касалланган болаларнинг фақатгина ярми зарур муолажа олмоқда. COVID-19 пандемияси бу борада тенгсизликни кучайтирди ва вазиятни оғирлаштирди. Бу ҳақда ЖССТ Россиядаги махсус вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

 

“Болалар ва қашшоқ аҳоли ОИВ эпидемияси қаршисида энг нозик қатлам ҳисобланади. Ҳозирги кунда касалликка чалинган болаларнинг бор-йўғи 52 фоизи муолажа олмоқда. Биз COVID-19 пандемияси туфайли ОИВга қарши кураш секинлашгани ҳақида кўп гапирамиз. Аммо амалда COVID-19 пайдо бўлгунча ҳам барча аҳоли гуруҳлари ОИВни аниқлаш, профилактика, муолажа ва назоратдан тенг фойдалана олмаган. Пандемия даврида бу тенгсизлик янада кучайди”, –  деган у.

 

ЖССТ вакили сақланиб қолаётган иқтисодий ва ижтимоий тенгсизлик муаммосини тезда ҳал қилиш керак, акс ҳолда вазият янада оғирлашиши мумкин.

 

Вуйнович ОИВ ва ОИТС оммавий саломатлик учун катта хавф бўлиб қолаётганини таъкидлади. У ОИТСни глобал таҳдид сифатида йўқ қилиниши мўлжалланган 2030 йилга 8 йил вақт қолганини қайд этган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика