1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

ЖССТ “омикрон”нинг 6 вариантини кузатув остига олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг кузатув остида бўлган мутациялари рўйхатига ўзгартириш киритди.

ЖССТ “омикрон”нинг 6 вариантини кузатув остига олди

 

Унга кўра, энди “омикрон” штаммининг 2021 йил охири ва 2022 биринчи ярмида аниқланган 6 та варианти — BА.5.1, BА.5.2, BА.2.75, BQ.1, BJ.1 ва BA.4.6 алоҳида назорат қилиб борилади.

 

Ҳозир ушбу субверсиялар асосан АҚШ (BА.4.6, BА.5.1 ва BА.5.2), Ҳиндистон (BJ.1ва BА.2.75), Буюк Британия (BА.5.1 ва BА.5.2) ва Нигерияда (BQ.1) кенг тарқалмоқда.

 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг май ойида ЖССТ томонидан СOVID-19'нинг мониторинг остидаги қатор вариантлари кузатуви тўхтатилган эди. Июль ойида эса бу сафдан “дельта” штамми чиқариб ташланди.

 

Айни пайтга келиб эса фақат “омикрон”нинг юқоридаги 6 мутацияси назорат остида. Чунки дунёда ушбу штамм доминантга айланган. У жами аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг 98 фоизини ташкил этяпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика