Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари Сурияга 30 тоннадан ортиқ дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб берди. Бу ҳақда ҳудудга ташриф буюрган ташкилот раҳбари Тедрос Гебреисус маълум қилди.
“Биз 35-37 тоннага яқин дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар олиб келдик. Гап, хусусан, антибиотиклар, шифохоналарда кичик жарроҳлик операциялари учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ҳақида кетмоқда”, — дейди Гебреисус.
У яқин икки кун ичида ЖССТ Сурияга яна 30 тонна тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар етказиб беришини ваъда қилди. Дамашқнинг қайд этишича, Сурияга ёрдам кўрсатиш жараёни Ғарб томонидан мамлакатга қарши жорий


