1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

ЖССТ: янги штамм билан касалланиш ҳар 3 кунда икки баробарга кўпаймоқда

Жаҳон олимлари бу мутациянинг хавфли асоратларини маълум қилди.

ЖССТ: янги штамм билан касалланиш ҳар 3 кунда икки баробарга кўпаймоқда

 

ЖССТнинг COVID-19га қарши курашиш бўйича махсус вакили Девид Набарронинг  сўзларига кўра, ушбу штамм билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортмоқда.

 

Мутахассислар бу  борадаги кўрсаткичлар 1  ҳафта ичида 8 баробар ошиши мумкин. 2 ҳафтадан сўнг  вазият 40 баробар хавфлироқ тус олиши эҳтимоли катта. 

 

Ҳозирда Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизими оғир аҳволда қолаётгани ачинарли ҳол.

 

Агар вазият шу тарзда давом этса, жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам пандемиянинг янги тўлқинидан катта зарар кўриши мумкин.

 

Ҳозирда, Буюк Британияда15 декабрь ҳолатига кўра, бу ерда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари қарийб 78 мингтага етган.

 

Яқинда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид мамлакатда қайд этилган беморлар сони 4,7 минг нафарни ташкил этаётганини маълум қилган эди. Орадан 3 кун ўтиб бу кўрсаткич 10 мингтага етди.

 

Мутахассислар  вакцинация самарасига катта умид боғлаяпти. Хусусан, қўшимча дозада эмланганлар “Omicron”дан ишончли ҳимояланиши ёки уларда касаллик енгил ўтиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда COVID-19 зарралари билан алоқа қилганда  нур сочувчи ниқоб яратилгани ҳамда  Япония “Omicron” штамми туфайли хорижликлар учун ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳам  коронавируснинг хавфли штамми  “Оmicron” га қарши вакцина билан таъминланганди

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика