1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди

Унда ҳомиладорлик оғир кечгани айтилмоқда.

Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди

 

Иқтидорли журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаеванинг бевақт вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилмоқда. У 27 ёшида вафот этди, яқинларининг фейсбукда ёзишича унда ҳомиладорлик даври оғир кечган



У маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган ва бола олинганидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, дастлаб Тахтакўпир туманидаги касалхонага етказилган. 3 кун аввал Нукус шаҳридаги тез ёрдам шифохоналаридан бирига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг 2 ёшга тўлмаган ўғил фарзанди бор.



Эслатиб ўтамиз, Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика