1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Каъбада суратга тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Расмий идоралар ҳеч қандай янги чеклов киритмаган.

Каъбада суратга тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

 

Ижтимоий тармоқларда Ҳаж мавсуми давомида Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавий ичида расм ва видео олиш “бутунлай тақиқланган”лиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бироқ ушбу хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, фейк маълумот ҳисобланади. Бу ҳақда The Islamic Information портали хабар берди.

 

Ҳаж ва умра билан шуғулланувчи муассасалар ёки бошқа бирор давлат идораси бундай тақиқ ҳақида расман эълон қилмаган. Суратларга оид чеклов мавжудлиги тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган аккаунтлардан тарқалган.

 

Расмий манбаларга кўра, муқаддас масканларда суратга тушиш бўйича ҳеч қандай янги чекловлар киритилмаган. Амалда мавжуд бўлган тартиб — ибодат қилаётганларни ҳурмат қилиш, тартиб-қоидаларни сақлаш ва бошқаларни безовта қилмаслик — барча мавсумларда амал қилмоқда, хусусан Ҳаж, Умра ва Рамазон даврида ҳам.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика