Калифорниялик уйсиз эркак 150 минг долларлик шахсий самолётни олиб қочди ва уни маҳаллий пляжга қўндирди.
Февраль ойи бошида 50 ёшли эркак Пало-Альто аэродромига кириб, бир двигателли Америсан Чампион самолётини ишга туширишга ва ҳавога кўтаришга муваффақ бўлди ва уни қисқа парвозга олиб чиқди. Шундан сўнг ўғри Сан-Франсиско жанубидаги Ҳалф Моон кўрфазидаги пляжга қўнди ва кўп ўтмай қўлга олинди.
Ҳибсга олинган шахс терговчиларга аэропортлардаги хавфсизлик муаммоларини расмийларга билдириш учун самолётни олиб қочганини айтди. Қўлга олиш чоғида ундан бошқа бировнинг шахсий гувоҳномалари топилган. Натижада айбланувчи 10 минг доллар гаров эвазига озод қилинган.


