1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“Калитни онамдан олдим”

Тошкентда 16 ёшли вояга етмаган болага машинани бошқаришга рухсат берган она жавобгарликка тортилди.

“Калитни онамдан олдим”

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда вояга етмаган бола «Собалт» автомашинасини бошқараётгани акс этган видео тарқалди.

 

Ўрганишлар жараёнида машинани 16 ёшли бола бошқаргани маълум бўлди.

 

"Калитни онамдан олдим, автомашинани соя жойга қўйиб қўймоқчи эдим. Нотўғри иш қилдим, бошқа қайтарилмайди", – деди автомашинани бошқарган мактаб ўқувчиси.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика