Комбожада Магава лақабли каламуш тантанали дафн қилинди. Ҳали 9 ёшга кирмаган кемирувчи миналарни топишга ўргатилган эди. Бу ҳақда AP News хабар қилмоқда.
Каламушлар - идеал сапёрлардир. Улар итлардан енгил, шу сабабли минани босиб портлатиш хавфи паст. Бунинг устига, каламушларнинг ҳид билиш қобилияти нозикроқ ва улар тезроқ ҳаракатланади.
Дунёда каламушларни мина ва снарядларни топишга ўргатиш билан шуғулланувчи бир нечта ташкилот мавжуд.
Магава 2014 йилда Танзадияда туғилган. 5 йиллик "хизмат фаолиятида" у 20 та футбол майдонига тенг ҳудудни зарарсизлантирган. У 100 дан ортиқ мина топган. Шу пайтгача бу рекорд бирорта каламуш сапёр томонидан янгиланмаган.
Икки йил олдин Магавага PDSA Gold Medal унвони берилган. Бу Британиянинг олий мукофоти Георгий хочига тенг мукофот бўлиб, шу пайтгача биронта кемирувчи уни "панжасига киритмаган".
Аввалроқ оч қолган бўрсиқ Рим империясига тегишли тангаларни топиб олгани ҳақида хабар берган эдик.


