1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Камчатка соҳилларида салкам 8 балли зилзила юз берди

Шу сабабли минтақада цунами хавфи эълон қилинди.

Камчатка соҳилларида салкам 8 балли зилзила юз берди

Камчатка қирғоқлари яқинида Рихтер шкаласи бўйича 7,7 балли зилзила қайд этилди. Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 10:42 да қайд этилган, унинг эпицентри тахминан 47 километр чуқурликда жойлашган.

 

Минтақада цунами хавфи эълон қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баландлиги 120 сантиметргача бўлган тўлқинлар ҳосил бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Энг катта хавф Маячний бурни ва Халактирский пляжида кутилмоқда. Аҳолига денгизга яқинлашмаслик ва қирғоқбўйи ҳудудларини вақтинча тарк этиш тавсия этилади.

 

Мутахассисларнинг фикрича, сейсмик фаоллик Камчатка ўлкасининг бир қатор аҳоли пунктларида сезилган. Петропавловск-Камчатский ва Вилючинский шаҳар туманларининг айрим ҳудудларида ер силкинишларининг интенсивлиги олти баллга етган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика