1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Канада бош вазири Украинага келди

Бу унинг уруш бошланганидан бери Киевга иккинчи ташрифидир.

Канада бош вазири Украинага келди

 

Канада бош вазири Жастин Трюдо шанба куни олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Украина сафарида ҳукумат раҳбарига молия вазири Христя Фриланд ҳамроҳлик қилмоқда.

 

Украина президенти Владимир Зеленский Киевда Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашгани ҳамда бир қатор масалалар муҳокама қилинганини маълум қилди.

«Россиянинг халқимизни синдириш учун барча уринишларига қарамай, украиналиклар мустақиллик ва озодлик учун курашни давом эттирмоқда. Ва бизнинг ғалабамизда биз ҳаёт ва одамларни ҳимоя қилиш йўлимиздагидек бирга бўламиз», — дея ёзиб қолдирган Украина президенти.

 

Ҳозирча иккала томон ҳам ташриф тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика