Канада ҳукумати 28 февралдан бошлаб барча оммавий мобил қурилмаларда TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқлади. Аввал ўрнатилган иловалар ўчириб ташланади.
“Канаданинг Бош Ахборот директори TikTok махфийлик va хавфсизликнинг қабул қилиб бўлмайдиган даражасига олиб келишини аниқлади”, — дейилади баёнотда
Илова вакилининг таъкидлашича, Канада ҳукумати томонидан чиқарилган қарор қурилмаларда TikTokʼни блокировка қилиш тўғрисида ҳеч қандай аниқ хавфсизлик муаммоларини кўрсатмасдан ҳамда Европа Иттифоқи va АҚШда шунга ўхшаш тақиқлар киритилгандан сўнг қабул қилинган.


