Канада Украинадаги вазият туфайли аввалроқ Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларга қўшимча равишда мингга яқин рус фуқаролари, жумладан, президент Владимир Путин учун мамлакатга киришни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат жамоат хавфсизлиги вазири Марко Мендисино хабар қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Канада бундай қийин пайтда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.
Бунга жавобан Москва канадалик сиёсатчилар ва ҳукумат амалдорлари, хусусан, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва ташқи ишлар вазири Мелани Жоли учун Россия Федерациясига киришини ёпди.


