1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Канализация чуқури ўпирилиши оқибатида фуқаро тупроқ остида қолди

Тошкент шаҳар ФВБ Мирзо Улуғбек тумани содир бўлган воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

Канализация чуқури ўпирилиши оқибатида фуқаро тупроқ остида қолди

 

Кеча, 9 июль куни соат 19:13 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетгани бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.  

 

Қайд этилишича, уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқур ўпирилган ҳамда бир фуқаро тупроқ остида қолган.

 

Шунга кўра, зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилган. 

 

Маълум қилинишича, айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика