Канар оролидаги пляжда ўлик ҳолда топилган китнинг танаси ёриб кўрилганда, унинг ичакларида қимматбаҳо хазина топилди дея хабар бермоқда The Guardin.
Келтирилишича, Лас-Пальмас университетининг ҳайвонлар саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти олимлари соҳилда ўлик ҳолда топилган китнинг нима учун ўлганини аниқлашга қарор қилган. Шундан сўнг бир гуруҳ мутахассислар томонидан кит ёриб кўрилганда овқат ҳазм қилиш тизимида диаметри 50-60 см, оғирлиги 9,5 кг бўлган тош топилган.
Таъкидланишича, тош амбергрис - кўпинча сузувчи олтин деб номланувчи ноёб модда бўлиб, асрлар давомида парфюмерларнинг муқаддас ғилофи бўлиб келган.
Ҳозирда тошнинг тахминий қиймати 500 минг еврога баҳоланмоқда.


