1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Кантега яна шартнома таклиф қилинди

У 2026 йилгача.

Кантега яна шартнома таклиф қилинди

 

“Челси”нинг франциялик ярим ҳимоячиси НъГоло Канте “аристократлар” билан шартномасини 2026 йилгача узайтириши мумкин. Бу ҳақда таниқли италиялик журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.

 

Манбага кўра, “Челси” ўз ярим ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда. Кантенинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

 

31 ёшли франциялик футболчи 2016 йилдан буён “Челси”да тўп суради. Умуман олганда, Канте кўклар сафида 262 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. “Челси” таркибида футболчи 2017 йилда Англия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги (2018), Европа лигаси (2019), Чемпионлар лигаси (2021) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2022) ғолиби бўлди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика