Спорт

Кантега яна шартнома таклиф қилинди

У 2026 йилгача.

Кантега яна шартнома таклиф қилинди

 

“Челси”нинг франциялик ярим ҳимоячиси НъГоло Канте “аристократлар” билан шартномасини 2026 йилгача узайтириши мумкин. Бу ҳақда таниқли италиялик журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.

 

Манбага кўра, “Челси” ўз ярим ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда. Кантенинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

 

31 ёшли франциялик футболчи 2016 йилдан буён “Челси”да тўп суради. Умуман олганда, Канте кўклар сафида 262 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. “Челси” таркибида футболчи 2017 йилда Англия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги (2018), Европа лигаси (2019), Чемпионлар лигаси (2021) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2022) ғолиби бўлди.

 

custom img

Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади

ЖЧ—2026 иштирокчи мамлакатларидан 11 тасида виза рад этиш даражаси 40 фоиздан юқори.

custom img

Барча ўзбекистонликларнинг биз билан фахрланишини истаймиз — Фабио Каннаваро

Италиялик мутахассис мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

custom img

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Машарипов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

custom img

Ҳимоядаги хатолардан кўра жамоамиздаги ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нидерландияга қарши учрашув юзасидан фикр билдирди.

custom img

Ўзбекистон Нидерландияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди

Нью-Йоркда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Нидерландия Коди Гакпонинг дубли эвазига ғалаба қозонди.

custom img

Роналдунинг трансфер қиймати кескин пасайиб кетди

“Ал-Наср”даги муваффақиятли мавсумга қарамай, футболчининг бозор қиймати пасайди.

custom img

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Махсус фан-зоналарда мухлислар терма жамоа учрашувларини катта экранлар орқали биргаликда кузатиш имконига эга бўлади.

custom img

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога ошиб, 50 миллион еврога етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"